"Ҳуқуқий шаҳар" мобил иловаси орқали юқори малакали муаллифлар, шу жумладан Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ҳамда аҳоли, тадбиркорлар ва мутахассисларни қизиқтираётган фойдали ҳуқуқий ахборотлар билан танишиш мумкин. Маълумотлар тушунарли, содда ва ҳалқчил тилда ёзилган бўлиб, фуқароларимизда ҳуқуқий билимларни оширишга ҳамда кундалик саволларга жавоб беришга қаратилган.
Жамоамиз фойдали маълумотлар базасини кенгайтириш устида доимий иш олиб бормоқда. Иловани телефонингиздан ўчирмаслигингиз ва янгиликларни кузатиб боришингизни сўраймиз.