Warning: Undefined property: WhichBrowser\Model\Browser::$name in /www/wwwroot/steprimo.com/config.php on line 30

Warning: Undefined property: WhichBrowser\Model\Device::$manufacturer in /www/wwwroot/steprimo.com/config.php on line 34

Warning: Undefined property: WhichBrowser\Model\Device::$model in /www/wwwroot/steprimo.com/config.php on line 35
Uylanish Odobi APK ダウンロード Android 用
lang ja

Uylanish Odobi

Uylanish Odobi

開発者: Kitoblar Olami
アプリのサイズ: デバイスによって異なる
リリース日: Nov 10, 2022
価格: Free
1
6 評価
サイズ:
デバイスによって異なる
APK ダウンロード
Google Play
アプリのスクリーンショット
モバイル

About: Uylanish Odobi

Инсон ҳаётини муайян тартибга солиб тургувчи мезонлар бор. Шариатимиз кўрсатмаларида
шу ўлчовлар ўз ифодасини топади, албатта. Инсон ҳаётда ёлғиз яшай олмайди. Жуфт ҳолда, эрхотин бўлиб яшашнинг қонун-қоидаларини, шаръий ҳукмларини теран англаб олиш ўша
оилавий ҳаётнинг бахт-саодатини таъмин этиши мумкин. Бўлажак эр-хотинлар учун
шариатимиз қоидасига кўра никоҳ ўқилади. Уларнинг бир оила бўлиб яшашлари юзасидан
гувоҳлар олдида ваъдалари олинади. Зотан Қуръони каримда никоҳ хусусида бир неча оятлар


Uylanish Odobi


келади. Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Никоҳ менинг суннатимдир. Ким менинг суннатимдан
юз ўгирса, мендан эмас», дея марҳамат қилганлар ва бошқа бир ҳадисларида уйланишга,
кўпайишга буюрганлар.
Умуман, никоҳнинг фазилатлари ва фойдалари бор. Шунга биноан эр ва аёлларнинг
зиммаларидаги вазифалар ҳам бир олам. Имом Ғаззолийнинг ушбу «Уйланиш одоби» номли
китобида ана шу масалалар юзасидан батафсил маълумот берилади.
Никоҳда фарзандли бўлиш, шаҳватдан тийилиш, уй ишларининг бошқарилиши, сулоланинг
кўпайиши, нафс билан курашиш каби фойдалар борким, булар мазкур китобда атрофлича
шарҳланади.
«Уйланиш одоби» китобининг иккинчи қисмида инсон ўз нафси билан курашиши,
шаҳватини тийиш йўллари, оч юришнинг фойдалари ортиқча тўқликнинг инсон жисми ҳамда
руҳига келтирадиган зарарлари тўғрисида мулоҳазалар баён қилинади. Нафсни тийиш, нафсга
қарши мужоҳада этишнинг энг савобли йўли инсон ўзини очлик ва сувсизлик билан имтиҳон
қилишидир. Нафсни турли-туман ноз-неъматлар билан тинимсиз сийлашнинг оқибати яхшилик
билан тугамайди. Бундай баднафс киши очларни, камбағал ва бечораваш кимсаларни
эсламайди. Тўқлик унинг кўнгил кўзини кўр қилади. Оқибатда Яратгувчини унутади, ибодати
сустлашади. Очликда эса ҳикмат кўп. Бу хусусда ўтган улуғларимиз кўплаб пурмаъно
фикрларни билдирганлар. Мазкур китобда келтирилган ана шу фикр дурдоналаридан,
ўгитлардан маърифий озуқа олиш руҳий, маънавий турмуш тарзингизни покиза мезонлар
асосига қуришда муҳим дастур бўлишига ҳамда ёрдам беришига ишончимиз комил.
Имом Ғаззолий ҳазратларининг ушбу китобларидан баҳраманд бўлиш ва ундаги
кўрсатмаларга амал этишни Аллоҳ таоло сиз азизларга насиб айласин!
Абдулазиз МАНСУР
開発者のアプリ:
最新アプリ&ゲームを発見
最新リリース

Reviews Uylanish Odobi


ユーザー評価
Name
Message
Whatsapp
Vkontakte
Telegram
Reddit
Pinterest
Linkedin
非表示